Экспорт ва қўшимча иш ўринлари яратиш йўлида

Президент Олмазор туманида «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Бу ерда «Royal» савдо белгиси остида йилига 460 минг дона электр ва қуёш энергияси асосида ишловчи сув иситиш ускунаси, Германиянинг «Viessmann» бренди остида 75 минг дона сув иситиш қозони ишлаб чиқарилади. Корхонада жами 530 киши иш ўрни билан таъминланган.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

Пандемия шароитига қарамай корхонада ишлаб чиқариш суръати пасайгани йўқ. Январь-май ойларида 1,8 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Йил якунигача кўрсаткични 7 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбарига шу ерда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Президент маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба