Б.Сотиболдиев: Ўзбекистон хавфсизлигини таъминлашда амалий ёндашув

+

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг Парламентга мурожаатномасида, жаҳонда шиддат билан ўзгараётган нотинч ва мураккаб вазият, турли можаролар Ватанимиз хавфсизлигини, осойишта ҳаётни таъминлаш ҳамда мавжуд таҳдид ва хатарларга жавоб беришга доим тайёр туришимиз кераклигини тақозо этаётганлигига алоҳида урғу берди.

Қуролли Кучларимиз олдидаги кенг кўламли устувор вазифалар ва амалий чора-тадбирларни белгилаб берилганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Мамлакатнинг турли ташқи хавф ва хатарлардан кафолатли ҳимоя қилинганлик ва исталган кўринишдаги эҳтимолий тазйиқларга қарши туришга тайёргарлик ҳолати мавжуд бўлмас экан, ҳозирда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижасига эришиш мураккаб бўлади.

Бунда нафақат қўшинларимизнинг жанговарлик ҳолати муҳим ўрин тутади, балки халқимизнинг маънавий, руҳий етуклиги, сергаклиги ва турли ёт ғоялар тазйиқидан ҳимояланганлик даражаси ҳам катта аҳамият касб этади.

Б.Сотиболдиев: Ўзбекистон илғор давлатлар сафига киришга қулай муҳит яратмоқда Мурожаатномада, Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштирилиши, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат курсини давом эттирилишидан мақсадларидан бири, бу мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг сифатини оширишда илғор мамлакатларнинг тажрибаси, мутаххассислари ва капиталини жалб этишдир.

Хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини, узоқ муддатли ва кўп қиррали шерикликни янада кучайтириш мамлакатимиз олдида турган, аввало малакали маҳаллий кадрларни тайёрлаш, минерал хом ашёларни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқариш ва уларга бозорларни топиш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг ечилишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти

бўлим бошлиғи Б.Сотиболдиев