СМТИ меҳнат жамоаси вакиллари Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди

Янги йил арафасида болажонларга қувонч ва янги йил кайфиятини улашиш мақсадида СМТИ жамоаси Чирчиқ шаҳридаги 14-сон Меҳрибонлик уйига яна бир бор ташриф буюришди.
Ташриф давомида ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, тарбиячилари ва ходимлари билан жонли ва қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди. Шунингдек, болаларга янги йил совғалари улашилди.