Дўстлар ва ҳамкорлардан самимий қутловлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар мамлакатимиз етакчисини самимий қутлар экан, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

Табрикномаларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ва юртимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган ортга қайтмас ислоҳотлар дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилган. 

 

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин,

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,

Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла,

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Валентина Матвиенко,

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин,

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Манба