СМТИ жамоасидан табрик

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида СМТИнинг бир гуруҳ ходимлари юксак давлат мукофотларига сазовор бўлишди.

Институт жамоаси СМТИ директори Элдор Тахирович Ариповни “Дўстлик” ордени, директор ўринбосари Шафоат Файзуллаевна Нуруллаевани “Содиқ хизматлари учун” медали, бўлим раҳбари Алишер Арифович Низамовни “Шуҳрат” медали билан чин юракдан муборакбод этади!

Ушбу юксак давлат мукофотлари, шубҳасиз, мукофотланган Институт ходимларининг юқори касбий маҳорат ва шахсий фазилатларининг яққол тасдиғидир.

Сизларга сиҳат-саломатлик, ютуқ ва омад, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.

Гўзал ва бетакрор юртимизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин.

Келгусида янада юқори марраларни забт этишингизни тилаймиз!